ДХА Чимқўрғонда фуқароларнинг 901 та муаммосини аниқлади

ДХА Чимқўрғонда фуқароларнинг 901 та муаммосини аниқлади

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган Зафаробод туманининг Чимқўрғон МФЙда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ва тизимидаги Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ органларининг 30 нафар ходимларидан иборат тузилган 9 та ишчи гуруҳлар томонидан 9 та кўча, 432 та хонадон, 543 та оила, 2302 нафар аҳоли хонадонларга уйма-уй кирилиб, фуқароларнинг муаммолари ўрганиб чиқилди.
Ўрганишда, фуқароларнинг жами 901 та муаммолари аниқланиб, мутасадди идоралар билан ҳал этиш белгилаб олинди.
(Маълумот учун: ичимлик суви 231 та, оқава сув 173 та, газ масаласи 93 та ва бошқа қатор масалаларда)
Уйма-уй кирилган ҳар бир хонадоннинг ҳамда у ерда яшаётган фуқароларнинг маълумотлари ва уларнинг муаммолари (уй ҳақида маълумотлар, Ф.И.О., туғилган санаси, яшаш манзили, телефон рақамлари ва бош.) тўлиқ шакллантирилиб, рўйхати тузилди.