Юртимизда кореялик фирибгар одамларни алдаб юрибди

Юртимизда кореялик фирибгар одамларни алдаб юрибди

2020 йилнинг октябрь ойларида Корея Республикаси фуқароси 59 ёшли Ким Еон Сун Тошкент шаҳри Миробод тумани Афросиёб кўчасида жойлашган вақтинча яшаш хонадонида бўла туриб, 37 ёшли Санжар Х.нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилган ва жами 57 000 АҚШ доллар пул маблағларини алдов йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ким Еон Сунга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.