» » “Спутник” уча олмади. Вакцинанинг дунё бўйича шартномалари бекор бўлмоқда

“Спутник” уча олмади. Вакцинанинг дунё бўйича шартномалари бекор бўлмоқда

Россия ҳукумати “Спутник” препаратини 70 давлатда рўйхатдан ўтказишга эришиб, дунё бўйлаб етказиб бериш бўйича ўнлаб шартнома тузишга муваффақ бўлганди. Владимир Путин томонидан тантанали равишда тақдим қилинганидан бир йил ўтар-ўтмай шартномалар шартларини бажариш Россияга осон кечмаётгани кўриниб қолди.

© AFP / Scanpix

Ўтган ҳафтада Боливия пойтахти Ла-Пасда норози аҳоли гуруҳлари тўпланди. Улар Мирафлорес ва Ирпави туманларининг кварталларига кириш йўлларини тўсиб қўйиб, мутасаддилардан "Спутник V"нинг иккинчи дозасини беришни талаб қилишди.

Уларни йўллар тўсилган ҳудудда жойлашган UMSA университетининг тиббиёт факультетида эмлашлари лозим эди. Лекин норизо боливияликларни эмлашга вакцина йўқ. Боливия расмийлари Россиядан келаётган вакцина етмаётганини маълум қилишган.

2020 йилнинг охирида имзоланган шартномага кўра, Боливия май ойи охирига қадар 5,2 миллион доза “Спутник” вакцинасини олиши керак эди. Июль охиригача келишилган ҳажмнинг атиги тўртдан бир қисми етказиб берилди. 30 июнгача 745 минг доза келтирилган бўлса, июлнинг иккинчи ярмидан бошлаб яна 525 минг доза етказилди. Кейин 200 минг дозалик партия ушланиб қолаётгани айтилди.

Бошқа мамлакатлар каби Боливияга ҳам вакцина биринчи доза учун етказиб берилган ва бу уларни мураккаб ҳолатга қўймоқда – “Спутник”нинг илк дозаси билан эмланиб бўлганларнинг иммунизациясини тугатиш учун вакцина йўқ. Мутасаддилар шундоқ ҳам дозалар орасидаги муддатни икки карра узайтиришди.

Бу “Спутник” вакцинасининг турли қитъалардаги турли давлатларга етказиб беришда узилишлар кузатилаётганига навбатдаги мисолдир. Боливия шартнома шартлари бажарилмаётганини маълум қилган кўплаб давлатларнинг бири, холос. Бошқа бир неча давлатлар каби “Спутник”нинг иккинчи дозаси етиб келмаётгани боис, Боливия ҳам бу препаратни бошқа вакциналар билан аралаш қўллаш ҳақида ўйламоқда.

Вакцина йўқлигидан норозилигини ифода қилган илк давлат Гватемала бўлганди. Июнь ойи охирларида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Амелия Флорес Москвадагилардан апрелда 16 миллион дозага бўнак сифатида тўланган 79 миллион долларни қайтаришни сўради. Гватемала ҳукумати маълумотига кўра, июнь ойи охиригача 150 минг доза етказиб берилган, холос.

Гватемала ССВнинг демарши катта таъсир ўтказгани йўқ. Вазирнинг баёнотидан сўнг Россия Гватемалага 200 минг доза вакцина жўнатди. Кейинроқ яна шунча “Спутник” келди. Россиянинг Гватемаладаги элчиси муаммони ечиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилишини айтди.

Ҳозирча фақат молиявий ечим топилди. 27 июль куни Гватемала президенти Алехандро Жиамматеи унинг давлати “Спутник”нинг келишилган 16 миллионлик дозасининг тенг ярмини олмаслигини маълум қилди. Бўнак Россияда қолади, бироқ Гватемала бошқа пул бермайди.

Илк келишув 18 миллион аҳолига эга Гваметаланинг ярим аҳолисини вакцинация қилиш имконини берарди. Эндиликда Жиамматеи таъкидлаганидек, маблағ бошқа вакциналар сотиб олишга йўналтирилади.

“Вакцина коктейллари – келажакдаги иш”

Анголадан тортиб то Эквадоргача “Спутник” вакцинаси рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ 70 келишув ва кўп миллионли (доза ва долларда) шартномалар Россиянинг “вакцина дипломатияси” юритаётгани ҳақидаги гап-сўзларга сабаб бўлди. Ахир сўнгги йилларда илк бор бундай кенг фронтда савдо ҳамкорлиги йўлга қўйилаётган ва бу ҳарбий соҳа эмасди.

“Спутник”ни зарур миқдорда ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолар қишдаёқ бўй кўрсатган, аммо 2021 йилнинг мартида Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев Россиядан ташқари 700 миллион кишини вакцина билан таъминлаш имкони борлигини таъкидлаб баёнот берганди. Бироқ июлга келиб Россия вакцинасини кутаётган кўплаб давлатлар шартномада кўрсатилган миқдорнинг бир неча фоизини олишди, холос.

РФПИнинг твиттердаги ҳисобида “Спутник”ни бошқа вакциналар билан бирга қўллаш ҳақида ҳам гап кетган. РФПИ бундай тажрибаларни ёқлайди. “Биз ҳар доим вакцина коктейллари келажакда амалга ошириладиган иш, деб айтиб келганмиз. Биз барча вакцина ишлаб чиқарувчиларига ковид мутацияларига қарши препаратимиздан фойдаланишни таклиф қиламиз”, дейилади постларнинг бирида.

Вакциналарни аралаш қўллаш ғояси “Спутник”ни етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар туфайли туғилганини РФПИ эсга олмаган ҳам.

Иккинчи дозани кутиш

Аргентина хориж давлатлари орасида Россия вакцинасига энг биринчи ва энг катта буюртма берган давлат эди – Россия бу «кумуш» мамлакатга 11 миллион доза “Спутник” юборган. Аргентина “Спутник” билан эмлашни январнинг ўрталарида бошлаган ва иммунизация темпи бўйича Россиянинг ўзидан ҳам илгарилаб кетди. Айнан Аргентинадаги иммунизация статистикаси “Спутник”нинг самарадорлиги ва ножўя таъсирлари борасидаги илк мустақил тадқиқот натижаларини тақдим қилди.

Бироқ етказиб бериш графигига улгурмаслик (Аргентина расмийлари 10 миллион доза февраль охирларигача етказиб берилишини хабар қилишганди) жуда тез аён бўлди. Алалоқибат июль ўрталарига келиб вакцинанинг икки дозасини олганлар 2,5 миллион кишини, биринчи дозасини олганлар эса 6,8 миллион кишини ташкил этди. Бир миллион аргентиналик эса биринчи дозани олиб, икки доза ўртасида ўтиши керак бўлган максимум муддат бўлмиш уч ойни ўтказиб юборишди.

Мажбурий комбинация

Аргентинанинг тўрт провинциясида “Спутник”ни бошқа вакциналар билан аралаш қўллаш бўйича чекланган синовлар бошланди.

Буэнос-Айресдаги тажрибалар ниҳоясига етди. Самарани баҳолаш учун “Спутник” билан эмланган 180 киши танлаб олинганди. Уларнинг учдан бири иккинчи доза сифатида “Спутник”, яна учдан бири “Астра-Зенека”, қолганлари эса “СиноФарм” вакциналарини олишди. Сўнгги хабарларга кўра эса, вазият тақозосига кўра, Аргентина расмийлари “Модерна” вакцинасини ҳам тажрибага қўшишмоқчи.

Буэнос-Айрес ҳудуди Соғлиқни сақлаш вазири баёнотига кўра, бу каби аралаш эмлашларнинг ножўя таъсирлари ҳақида эмлашдан 2-3 кун ўтиб хулоса қилиш, “коктейл”ларга иммун жавобларни таҳлил қилиш мумкин бўлади. Аммо буни амалиётга қачон татбиқ этиш мумкин бўлиши ҳақидаги кутилмалар аниқ эмас: маҳаллий синовларнинг барча натижалари соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий регулятор томонидан тасдиқланиши шарт.

Мексика, Эрон, яна қаер?

Айни муаммо минтақанинг бошқа давлатларида ҳам бор. Хабарларга кўра, “Спутник”ни бошқа вакцина билан аралаш қўллаш ҳақида Парагвай ҳам бош қотирмоқда. Парагвай расмий Москва билан бир миллион доза вакцина сотиб олиш борасида битим қилган, лекин ҳозирда фақат 380 минг доза олган ва бу вакциналар қўллаб бўлинган. Августнинг илк ҳафтасида, Infobae нашрининг ҳисоб-китобига кўра, 40 минг парагвайлик иккинчи дозани олиши керак эди, лекин вакцина йўқ.

“Спутник”нинг энг йирик буюртмачиларидан бири Мексика. Бироқ мамлакат президенти Мануэль Лопес Обрадор 24 миллион доза етказиб бериш учун тузган шартномага қарамай (хабарларга кўра, июнь охиригача) Мексикага 4,1 миллион доза вакцина етказилган, холос. La Silla Rota нашри ҳукумат манбаларига таянган ҳолда Россия келишув бўйича май охиригача етказилиши керак бўлган вакцинанинг 88,5 фоизини етказиб бермаган.

“Спутник”ни етказиб бериш бўйича муаммолар Эроннинг ҳам бошига тушган. Февралда Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий журналистларга биринчи фазада Теҳронга 5 миллион доза вакцина етказиб беришга келишилгани ҳақида хабар қилганди. Кейинроқ маҳаллий ОАВ гап 2 миллион доза ҳақида кетгани ва унинг ярми март ойининг иккинчи ярмигача етказиб берилиши шартлиги ҳақида хабар топган. Амалда эса, март ойида 500 минг доза вакцина келган.

Июнга келиб “Спутник”нинг тўққизинчи партияси етказиб берилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Лекин ўшанда ҳам умумий ҳисобда 920 минг доза жўнатилди – бу эса, 2 миллионнинг ярми ҳам эмас. Июнь охирларига келиб мутасаддилар “Спутник”ни Эронда ишлаб чиқариш режалари ҳақида маълум қилишди. Бу рўй берса, Эрон Яқин Шарқ давлатлари орасида Россия вакцинасини ишлаб чиқарувчи биринчи мамлакатга айланади.

“Спутник” вакцинасини олиш бўйича, шунингдек, Африка давлатлари, Марказий Америка мамлакатлари ҳам қийинчиликларга дуч келишмоқда. Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) ваъдалар беришда давом этмоқда.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:15
Жиззах вилояти ва Корея Республикаси ўртасида меморандум имзоланди (видео)
16:32
Жиззахлик тадбиркорларга 2022 йилда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар етказилди.
14:37
ИИВ туманлараро блокпостлар ўрнатилаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди
14:37
Никоҳ шартномасини тузиш тартиби қандай?
14:35
Қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш: миллий ва хорижий тажриба
14:34
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
14:28
Рейтинг: Марказий Осиё давлатларида қуролли кучлар сони бўйича Ўзбекистон биринчи
14:19
Нукусда алкотестер ўрнига бош кийимидан фойдаланган ЙПХ ходимига хизмат текшируви тайинланди
14:16
Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарлари учталигига кирди
14:12
Фақат учта нусхаси бўлган Bugatti моделидан бири сотувга қўйилди
11:23
Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилмоқда
11:15
ДХА - коррупция ва манфаатлар тўқнашувига қарши
10:26
Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан гўшт импорт қилмоқда
10:19
Зоминда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси соврини учун мини футбол мусобақаси ўтказилди
09:41
Қашқадарёда техникум талабаси ётоқхонанинг 5-қаватидан тушиб кетиб, вафот этгани айтилмоқда
09:36
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишони таъсис этилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР