Жиззахда 15 нафар коронавирус юқтирганлар аниқланди

Жиззахда 15 нафар коронавирус юқтирганлар аниқланди

2020 йил 6 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 197 (+119) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

60 нафари Тошкент шаҳрида,
15 нафари Жиззах вилоятида,
13 нафари Андижон вилоятида,
10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
6 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафардан Қашқадарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 55 751 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 959 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.