Эксклюзив: Хона шароитида коронавирусни зарарсизлантирувчи қурилма ихтирочиси билан суҳбат (2-қисм)

Эксклюзив: Хона шароитида коронавирусни зарарсизлантирувчи қурилма ихтирочиси билан суҳбат (2-қисм)

Хона шароитида коронавирусни зарарсизлантирувчи қурилма ихтирочиси Олимжон Юсупов билан Sangzor.uz сайти учун махсус интервью ташкил этилди.

II - қисм:
6. Синовлар юзасидан, ҳозирги кунгача ишлаб турган технология жойлари ҳақида ҳамда кимларда тажрибалар ўтказилганлиги тўғрисида маълумот берсангиз?
- Апрель ойидан бошлаб, Тошкент шаҳрининг энг етук лабораториялари, вазирлик ва ҳокимлик, раҳбарият, клиника, тез тиббий ёрдам автомобилларида ишлаб турибди. Эътироз бўлгани йўқ. Синовлар турли тоифадаги фуқароларда ўтказилди. Аллергия, астма, бронхиал касалликлари ҳамда ҳомиладор аёлларда ҳам синов самарали ўтказилди. Ҳозирги кунда синовлар ниҳоясига етди.
7. Нарх масаласи:
- Ҳаракат қилаяпмиз истеъмолчига (!) ҳамёнбоп бўлишига. Айнан истеъмолчига (мажбурий эмас, даллолларсиз)
8. Мазкур технология бўйича эшитгандик, нега бошқа давлатлар бу каби технологияни ярата олишмади ?
- АҚШ, Россия, Европа мамлакатлари шу каби технология устида иш олиб боришаяпти. Зекин бизда мазкур технология бўйича 7-8 йил олдин иш бошланган. Технология айнан Covid -19 учун эмас, балки Оролбўйи ҳудудларида кенг кўламда ишлатилиши мўлжалланган эди. Яъни илгари айтиб ўтилган технологиялар комплексининг бир қисми бўлади.
9. Фуқаролардан пул ишлаш тизими ?
- Аксинча! Шу пайтгача мазкур технологияга барча сарф ҳаражатлар - шахсий имкониятлардан келиб яратилган. Фаолияти ижобий натижаларни бергани учун, ҳозирги кунда ОАВ да ёритилди. Эътибор беринг Рекламасиз! Шу пайтгача, бирор бир ташкилот ёки фуқародан инвестиция жалб этилмаган.
10. Тўсқинликлар бўлдими ?
- Апрель ойида биринчи натижалар олинганида, тўсқинликлар авж олди. Хаттоки барча синов ва изланишларни тақиқлаш, технологияни ўғирлашга ҳаракат ҳамда ўзлаштириш, кенг омма учун маълумотларни яшириш ҳаракатлари - бизларни фаолиятимизни 2 ойга тўхтатиб қўйилди. Лекин тўсқинликларга қарамасдан, уй шароитида изланиш ва технологияни устида ишлаш ишлари давом эттирилди, кутилган натижалар юқори самарани берди.