» » Коронавируснинг энг кенг тарқалган тўртта аломати

Коронавируснинг энг кенг тарқалган тўртта аломати

Британиялик ва канадалик шифокорлар коронавирусга чалинганини ҳали билмаган одамда янги вирусни юқтирганликка ишора қилувчи энг кенг тарқалган тўртта аломатни аниқлашди, дея хабар берди «Express».

Коронавирусга чалинган ҳар бешинчи бемор ошқозон билан боғлиқ муаммолардан қийналади, деб ёзади мақола муаллифи бир қанча тадқиқот маълумотларига таяниб. Гастроэнтерология аломатлари орасида иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ва қорин оғриғи бор.

«Ушбу аломатлар беморда албатта COVID-19 борлигини англатмайди», — дейди Альберт университети олими Митч Уилсон. Шунга қарамай, бу аломатларни эътиборсиз қолдирмасдан, зудлик билан шифокорга мурожаат қилишга чақиради.

Ўз навбатида, доктор Даяна Галлнинг таъкидлашича, ич кетиши коронавирусга чалинганликнинг эрта аломатларидан бири ҳисобланади.

COVID-19га чалинганликнинг яна бир белгиси — конъюнктивит. Бундай баёнот билан Америка офтальмология академияси ходимлари чиқишган. Ушбу аломат кам учрайди — тахминан уч фоиз ҳолатда.

«Вирус касалликка чалинган одамнинг кўз ёши ёки ушбу суюқлик бўлган буюмлар орқали тарқалиши мумкин», — дея изоҳлади америкалик мутахассислар.

Коронавируснинг учинчи аломати — онг чалкашиши. Лондондаги Империя коллежи олимларининг таъкидлашича, у когнитив асоратлар сирасига кириб, тузалгандан кейин ҳам бир неча ойгача давом этиши мумкин.

Британиялик олимлар ўз тадқиқотлари доирасида касаллик жиддий кечишига қараб мия зарарланиши мумкинлигини аниқлашди.

Яна бир аломати чарчоқ бўлиб, Дублиндаги Тринити коллежи олимлари COVID-19га чалинган беморларнинг ҳар иккинчисида учрашини ва ўн ҳафтагача сақланиб қолишини қайд этишган.

Коронавирус пандемияси қарийб бутун дунёни қамраб олди. Касалланганлар сони жами 57 миллион кишига яқинлашиб қолди, улардан 1,3 миллион нафари вафот этди. Коронавирус, айниқса, АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда кўпроқ қайд этилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:02
Марадонанинг адвокати кутилмаганда қотилликда гумон қилинаётган шахсни ҳимоя қилиб чиқди
11:00
Самарқандда икки аёл тўрт эркак билан талончилик қилди
10:59
Ушбу ҳафтада об-ҳаво 15 даражагача исийди – Гидрометеорология хизмати
10:58
Президент янги унвонни таъсис этиш тўғрисида қонун имзолади
13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР