Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида...
Бу ҳақида Zamon.uz’ Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматига асосан хабар бермоқда....
«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузилади. Бу ҳақида...
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021...
Ўзбекистонлик мухлисларни эса албатта юртдошимиз Маҳмуд Мурадов ҳаракат...
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти...
Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастурини умрбодга блоклади, улар...
Хабарингиз бор, 2020 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан оммабоп ижтимоий...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
Фикрлар
Javohir
Tik tok ishlaydimi...
Вчера, 11:10
Admin
Ҳурматли Бунёд аввало бошлаган ишингизга омад тилайман яхши ният қилибсиз албатта ривожланади бизнесингиз. Сиз...
Вчера, 09:17
Bunyod
Men tadbirkorlik bilan shug'ulanib qurilish mollari ishlab chiqarmoqchiman gazablok,shlakablok,burchatka ishlab...
26 января 2021 18:01
RaleksaMot
www.brainhouse.com.ua/directions/maths/...
25 января 2021 23:06
» » Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй

Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй

23 ноя 2020, 09:11, Admin
0 комментариев    433 Кўрилган

Мэн штатида тўй маросими коронавирус ўчоғига айланди. Натижада 177 меҳмон касалликка чалиниб, етти киши оламдан ўтди. Бу ҳақда Америка касалликларни назорат қилиш ва профилактика қилиш маркази хабар берди.

Муассасада COVID-19 билан касалланишнинг айрим ҳолатлари таҳлил қилиниб, уларнинг ҳаммаси 55 киши иштирок этган битта тадбир — тўй маросими билан боғлиқ, деган хулосага келишди. Тўй илгари бирорта ҳам коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилмаган ва 4500 аҳолидан иборат кичик шаҳарчада бўлиб ўтган.

Коронавирусга топширилган тестларнинг илк мусбат натижалари тўй маросимидан беш кун ўтиб олинди: икки меҳмон томоғи оғригани, иситмаси чиққани ва қуруқ йўтал тутгани ҳақида маълум қилишди. Кейинги куни яна уч киши шунга ўхшаш аломатлардан шикоят қилишди, уларда ҳам коронавирус аниқланди. Касалланганлар сони кўпайгандан сўнг экспертлар янги вирусни юқтирганлар орасидаги алоқани излаб топишга уринишди ва айнан тўй вирус ўчоғига айланган, деган хулосага келишди. Текширув натижаларига кўра, у карантин қоидаларининг бузилишлари замирида юзага келган: умумий меҳмонлар сони 50 кишилик чегарадан ошиб кетган, устига-устак, ниқоб тақишмаган, ижтимий масофа сақлашни айтмаса ҳам бўлади.

Кейинчалик коронавирус 55 меҳмондан 27 нафарида аниқланган. Шунингдек, тўй маросими бўлиб ўтган ресторан ходимлари ҳам касалликка чалинишган. Кейин вирус биринчи юқтирганларнинг иккиламчи алоқалари орқали тарқала бошлаган: ҳатто, тўйхонадан юзлаб километр узоқликда жойлашган қамоқхона, қариялар уйигача ҳам етиб борган.

Меҳмонлардан бири тадбирнинг эртасига коронавирус аломатларини сезган, лекин тест натижалари бир ҳафтадан кейингина маълум бўлган. Экспертларнинг таъкидлашича, вафот этганлар ва шифохонага ётган беморлар орасида тўй меҳмонлари билан бевосита алоқадор бўлмаган бирорта ҳам одам қайд этилмаган.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
09 мар 2020, 11:22    683    0
«UzAuto Motors»  АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар нархлари расман...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив