Олимлар коронавируснинг илк ҳақиқий 3D-суратини тақдим қилишди

Олимлар коронавируснинг илк ҳақиқий 3D-суратини тақдим қилишди

Австриялик олимлар коронавируснинг илк уч ўлчовли ҳақиқий фотосуратини тақдим қилишди. Бунгача вируснинг фақат компютерда яратилган моделларидан фойдаланиб келинган. 

Бу сурат бир зумда музлатилган вируснинг 3D-сурати ҳисобланади. У Вена техника университетининг шуъба компанияси Nanographics томонидан олинган. 

Компания суратни яратиш учун Пекиндаги Цинхуа университети олимлари маълумотларидан фойдаланган. Хитойлик олимлар вирус намуналаридан унинг зарар етмаган зарраларини ажратиб, уни сканерлаб, рақамли шаклда сақлашга муваффақ бўлишган.