Аҳвол жиддийлашмоқда: Тошкентда 200га яқин бемор аниқланди

Аҳвол жиддийлашмоқда: Тошкентда 200га яқин бемор аниқланди

2022 йил 9 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200730 (+389) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
18 нафари Андижон вилоятида,
10 нафари Бухоро вилоятида,
21 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
7 нафари Наманган вилоятида,
44 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
11 нафари Фарғона вилоятида,
25 нафари Хоразм вилоятида,
51 нафари Тошкент вилоятида,
193 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1497 нафарни ташкил қилди.

Таъкидлаш жоизки, 9 январ куни Ўзбекистонда илк бор омикрон штамми билан касалланиш қайд этилди.