Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди

Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди

Бразилиялик тадқиқотчилар COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда нитазоксанид антигелминтик препаратининг самарадор эканини аниқладилар. Бу ҳақда Бразилия фан, технология ва инновация вазири Маркус Понтис президент саройидаги маросим пайтида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу препаратнинг вирус юкини камайтириш қобилияти илмий жиҳатдан исботланган.

«Бу дорини қабул қилганларнинг касаллик юқтириши сусаяди. Шунингдек, бошқа жиддий асоратлар келиб чиқиши эҳтимоли камаяди», деди Понтис.

Вазирлик маълумотларига кўра, икки мингга яқин дори-дармонларни синовдан ўтказиш жараёнида айнан нитазоксанид янги коронавирусга қарши курашда энг юқори самарадорликни намойиш этган. Лаборатория тадқиқотлари олимлар томонидан 1,5 мингга яқин кўнгиллилар иштирокидаги кейинги клиник синовлар давомида тасдиқланган.