“Сиз келманг, ўзимиз борамиз!”

“Сиз келманг, ўзимиз борамиз!”

 Бугун Давлат хизматлари агентлигига турли йўллар билан мурожаат қилиш мумкин. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2020 йилда ДХА Жиззах вилоят бошқармасининг Телеграмда “Мурожаатлар боти” ишга туширилган эди. Шу кунга қадар ушбу бот орқали минглаб жиззахликларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг муаммоларига ечим топиб берилмоқда. Ўтган куни Фориш туманида истиқомат қилувчи бир фуқаронинг бот орқали бошқармага мурожаати келиб тушди. Зудлик билан ушбу мурожаат тегишли тартибда туман ДХМга йўналтирилди. Фориш туман масъуллари фуқаро билан боғландилар. Маълум бўлишича эҳтиётсизлик туфайли оёғини синдириб олган мурожаатчи марказга ташриф буюра олмас экан. Шундан сўнг Давлат хизматлари маркази ходимлари махсус хизмат машинасида унинг хонадонига етиб бордилар. Унга сайёр тартибда хизмат кўрсатилгач, фуқаро тизим ходимларига ўзининг ташаккурномасини етказибди. Хатнинг мазмуни билан қуйида албатта таништириб ўтамиз.

 -  Яшаб турган хонадонимни кадастр қилишим, бунинг устига электрон рақамли имзо олишим керак эди. Лекин 4 ойдан буён юришга қийналаман. Югур-югурларни ўйлаганим сари бу масала ортга сурилиб кетаётганди. Яхшиям телефон ёнимизда. Шу масаламни ҳал қилишим керак деб ижтимоий тармоқларга кириб изладим. Мурожаатлар боти деган канал чиқди. Бот орқали қилган мурожаатимни қабул қилган Фориш туман ДХМ ходимлари уйимга келиб аризамни олишди. Тўғриси, ишонмагандим. Уйда туриб онлайн давлат хизматидан фойдаланса ҳам бўларкан. Бунинг устига ўзлари келиб аризамни олиб, шу куннинг ўзида мурожаатимни ҳал қилиб беришди. Энди марказга бориб ўтиришим шарт эмас уйда туриб ҳам хизматдан фойдаланавераман. Телеграмдаги “Мурожаатлар боти”ни ташкиллаштирганларга алоҳида раҳмат, - дейди Хонбандилик Раъно Муҳиддинова.

  ДХА вилоят ахборот хизмати 

скачать dle 12.0


Flag Counter