"1 ариза — 6 та хизмат"

"1 ариза — 6 та хизмат"

Эндиликда туғилганлик ҳақидаги маълумотномани олиш, болани ота ёки онасининг доимий яшаш жойига ва поликлиникага рўйхатга қўйиш, бир марталик нафақа пулини олиш ҳамда МТМга навбатга қўйиш хизматлари битта ариза билан бир вақтда амалга оширилади.
Давлат хизматлари агентлиги томонидан аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда туғилиш билан боғлиқ бўлган давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда.
Бунда, туғруқхонадан бола туғилганлиги тўғрисида маълумотнома бериш, ФҲДЁ бўлимида бола туғилганлигини қайд қилиш, болани отаси ёки онасининг доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйиш, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш, поликлиникага рўйхатга қўйиш ва болани мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш каби ҳаракатлар электрон равишда бир вақтда амалга оширилади.

Ушбу давлат хизматидан фойдаланиш учун биргина ФҲДЙ бўлимига мурожаат қилишнинг ўзи кифоя.
Мазкур давлат хизматларининг композит тарзда кўрсатилиши фуқаролар томонидан ортиқча ҳужжат тўплаш, давлат идоралари ўртасида сарсон бўлиб, эшикма-эшик юришларига барҳам беради.

Шаҳрисабз шаҳар ФҲДЁ мудираси Дилором Исмоилова