ДХА: Ўзбекистонда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилмоқда

ДХА: Ўзбекистонда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 24 июлдаги ПФ–6269-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилиши белгиланган эди.  

Шу муносабат билан бугун Жиззах вилоятининг туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари, тиббиёт бирлашмалари ҳамда ободонлаштириш бўлимлари ходимлари иштирокида ФҲДЁ базасидаги янгиликлар ва амалиётдаги муаммолар юзасидан Давлат хизматлари агентлигининг малакали  мутахассислари иштирокида онлайн семинар ташкил этилди.

Семинарда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Неков томонидан композит хизматни кўрсатиш тизими ҳақида тушунчалар берилди. Фармонда келтирилганидек,

- тиббиёт бирлашмаси ходими вафот этганлик тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириб, “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда ФҲДЁ органига юбориши;

- ФҲДЁ органи маълумотнома келиб тушгандан сўнг 1 иш куни мобайнида шахснинг ўлимини “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимида қайд қилиб, QR-код орқали тасдиқлаши;

- ФҲДЁ органи вафот этган шахснинг яқин қариндошлари аризасига асосан уларга вафот этганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини гербли гувоҳномада экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб бериши ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.

Онлайн семинар давомида ушбу хизматни кўрсатишда юзага келадиган тушунмовчиликларни бартараф этиш юзасидан бир қанча саволларга жавоб берилди. Амалиётда юзага келаётган муаммолар ва таклифлар бўйича  фикрлар алмашилди. Янги жорий этилаётган хизматларнинг ўзига хос жиҳатлари  мутахассислар томонидан  иштирокчиларга батафсил  тушунтирилди.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати