Олмачи МФЙ аҳолисига кадастр паспортини расмийлаштириш давлат хизмати тушунтирилди

Олмачи МФЙ аҳолисига кадастр паспортини расмийлаштириш давлат хизмати тушунтирилди

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш тартиби юзасидан Ш.Рашидов туман ДХМ ходимлари Олмачи МФЙ аҳолиси хонадонларига кириб тушунча бериб ўтдилар. Айни пайтда мазкур маҳалла ҳудудида янги хўжаликлар пайдо бўлиб, мулкнинг эгалигини тасдиқлаш мақсадида кадстр ҳужжатларини расмийлаштириш эҳтиёжи мавжуд.

Хизматдан фойдаланувчиларга кўчмас мулк эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ушбу давлат хизматини кўрсатиш тартиби бўйича тушунча олдилар.

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда сўровнома тўлдиради.

Ваколатли орган (Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги) жойлардаги ўлчовларни амалга оширади.

Ариза берувчи томонидан ҳисоб-фактурада кўрсатилган тўлов амалга оширилгач, кадастр паспорти шаклантирилади.

Хизматни кўрсатиш муддати:

Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

  • кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
  • якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;

кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

  • умумий майдони 100 кв.м. гача – 5 иш кунигача;
  • умумий майдони 100 кв.м. дан 1 000 кв.м. гача – 7 иш кунигача;
  • умумий майдони 1 000 кв.м. дан 5 000 кв.м. гача – 10 иш кунигача;
  • умумий майдони 5 000 кв.м. дан 15 000 кв.м. гача – 15 иш кунигача;
  • умумий майдони 15 000 кв.м. дан 50 000 кв.м. гача – 20 иш кунигача;
  • умумий майдони 50 000 кв.м. дан ортиқ – 25 иш кунигача;
  • ажратилган ер участкалари бўйича – 3 иш кунигача.

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.

✅ Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

???? кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғма жилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

???? кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

???? кадастр йиғма жилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

⏳ Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

☑️ Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (535-сон, 02.09.2020 й.)