2020 йилнинг биринчи иш кунида Жиззах вилоятидаги Давлат хизматлари марказлари томонидан 526 та давлат хизматлари кўрсатилди. Статистик маълумотларга кўра, энг кўп кунлик 84 та давлат хизматлари Ш.Рашидов тумани ДХМ томонидан кўрсатилган. Кейинги ўринда Ғаллаорол тумани 63 та ва Жиззах шаҳри 61 та.
Илк иш кунида 43 та тадбиркор рўйхатдан ўтган. Уларнинг 9 нафари юридик шахс (1 та қайта рўйхатдан ўтган) бўлса, 35 нафари якка тартибдаги тадбиркорлар (17 та қайта рўйхатдан ўтган) ҳисобланади. Илк иш кунида биронта ҳам марказга хорижий корхона очиш истаги билдирилмаган.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими