Тайёр ҳужжатлар почта хизмати орқали уйингизга етказилади

Тайёр ҳужжатлар почта хизмати орқали уйингизга етказилади

Давлат хизматлари агентлиги фуқаролар учун навбатдаги қулайликни жорий этди.
Мамлакатимиз бўйлаб “экспресс-хизмат” ишга туширилиб, эндиликда зарур ҳужжатларни Давлат хизматлари марказига бормасдан туриб почта орқали олиш имкони мавжуд!
Ҳозирча ушбу қулайлик тажриба тариқасида:
– судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш;
– никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш;
– манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш хизматлари учун жорий қилинган.
  • Тез орада хизматлар сони кенгайиб боради.
  • Мазкур хизмат фақатгина ихтиёрий равишда кўрсатилади.
  • Тўлов мавжуд бўлган хизматларда экспресс-хизматдан фойдаланишда, аризачига экспресс-хизмат инвойси ва бошқа тўлов инвойси бир вақтда берилади.
  • Ҳужжатларни етказиб бериш экспресс-хизмат нархи 8000 сўмни ташкил этади.
    Қулайликдан фойдаланиш учун:
1. Аризачининг ихтиёрига кўра, ариза тўлдириш жараёнида оҳиргидан битта олдинги қадамда (бошқа хизматларда охирги қадамда бўлиши ҳам мумкин) “Почта хизматидан фойдаланиш” тугмаси босилади;
2. Почта олувчининг маълумотлари тўлдирилади ва етказиб берилиши керак бўлган ҳужжат(лар) танланади;
3. “Давом этиш” тугмасини босиш орқали экспресс-хизматлар учун тўловга инвойс шакллантирилади;
4. “Ариза тўлдиришни давом этиш” тугмаси босилади;
5. Ариза тўлиқ шакллантирилади ва юборилади.
Маълумот учун: Давлат хизматлари агентлиги ДХМларга ташриф буюрувчи аҳоли сонини таҳлил қилганда, уларнинг 70 % айнан тайёр ҳужжатни олиб кетиш учун келганликлари аниқланган.
Мазкур “экспресс-хизмат” ишга туширилиши Марказларда мижозлар оқимининг кескин камайишига хизмат қилиб, ортиқча навбат кутишнинг олдини олади.
Сизларга қулайликлар яратишда давом этамиз.


скачать dle 12.0


Flag Counter