» » Нострификация тартиби соддалаштириладими?

Нострификация тартиби соддалаштириладими?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ортиқча маъмурий тартиб-таомилларга барҳам бериш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш Давлат хизматлари агентлигининг асосий вазифаларидан биридир. Давлат хизматлари агентлиги ўзига юклатилган вазифани бажарар экан республикамизда давлат органлари томонидан кўрсатилаётган барча давлат хизматларини кўрсатиш муносабатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишида, энг аввало, мазкур давлат хизмати аҳоли учун қанчалик зарур, кўрсатилишида тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини ҳамда муддатларини идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобига қисқартиришга эътибор қаратиб келмоқда.

Хусусан, хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этилганда хизматни кўрсатиш муддати 15 кундан 6 иш кунига, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони эса 4 тадан 2 тага қисқартирилди.

Қандай ҳужжатлар тақдим қилинади?

Эндиликда хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

— хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг нусхаси;

— хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси.

Тўлови қанча?

Мазкур давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниб келинмоқда.

Ҳозирги кунга қадар мазкур давлат хизматидан фойдаланиш бўйича фуқаролардан Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жами 10 460 тадан ортиқ аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 10157 тасидавлат хизматлари марказлари орқали 217 таси эса Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали “онлайн” шаклда келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 2242 таси ижобий ҳал қилиниб, хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинган (нострификация қилинган).

Муаммолар бор…

Бироқ амалиётда мавжуд бўлган айрим камчилик ва муаммолар давлат хизматини ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишига тўсқинлик қилиб келмоқда. Хусусан, давлат хизмати кўрсатилишида ваколатли орган ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида ахборот тизими мавжуд бўлмаганлиги сабабли Президентнинг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган. “Йўл харитаси”да Халқ таълими вазирлигига 2020 йил 1 сентябрга қадар ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграция қилиш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Фармон талабларини ўз вақтида бажарилиши мазкур хизматни янада такомиллаштириш ва бошқа давлат хизматлари олиш учун маълумотларни электрон олиш имкониятини яратишга хизмат қилади.

                              Хусниддин Абдураимов,
Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиғи

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР