Айрим маълумотномаларни давлат органлари томонидан фуқаролардан талаб этиш тартиби тез орада бекор бўлиши кутилмоқда

Айрим маълумотномаларни давлат органлари томонидан фуқаролардан талаб этиш тартиби тез орада бекор бўлиши кутилмоқда

Биласизми, манзил-маълумот ахборотларни, судланганлик(судланмаганлик) ҳақидаги, фуқароларнинг номида турар жой мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги ва турар жой майдони бўйича маълумотномаларни давлат органлари томонидан фуқаролардан талаб этиш тартиби тез орада бекор бўлиши кутилмоқда.

Бунга қандай эришиш мумкин деган саволларга жавобни Ўзбекистон Республикаси Президенти 31 январь куни тасдиқлаган ПФ – 5930 “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида топишингиз мумкин.

Ушбу Фармон билан давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш бўйича чора тадбирлари белгилаб берилган.

Идоралараро тизимларнинг интеграция қилиниши ва электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳисобига бу каби маълумотномаларни фуқаролардан талаб этиш тартибини бекор қилишга эришиш мумкин бўлади.

Хабарингиз бор, “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор асосида 28 турдаги маълумотномалар талаб этиш тартиби ҳам 2020 йил 1 январдан бошлаб кучга кирди.  

Бундай қарорларнинг асосий мақсади аҳолини ортиқча хужжатбозлик, оворагарчилик ва сарсонгарчиликдан ҳалос этиш ва давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада соддалаштиришдир.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0


Flag Counter