СамДУ талабалари Самарқанд тумани Давлат хизматлари марказида бўлишди

СамДУ талабалари Самарқанд тумани Давлат хизматлари марказида бўлишди

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ташаббуси билан Самарқанд давлат университетининг битирувчи курс талабалари учун Самарқанд туманига амалий саёҳат уюштирилди. Ушбу туманда барпо этилган, ҳар томонлама қулай ва замонавий Давлат хизматлари марказининг янги биносига ташриф буюрган ёшларга бу ерда яратилган имконият ва шароитлар ҳақида шунингдек, бу ерда туман аҳолисига кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳақида янада кенгроқ маълумотлар берилди.

Бошқарманинг Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи Санжар Чулиев томонидан дастлаб, талаба-ёшларга марказга ташриф буюрган фуқаролар томонидан хизмат турига қараб электрон навбат олиш тартиби тўғрисида амалий тушунча берилди. Шунингдек, марказда жойлашган инфокисокдан маълумот олиш жараёни кўрсатиб ўтилди. Сўнгра марказ бўйлаб фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнлари тўғрисида ҳам маълумот берилди. Инвесторлар хонаси, мажлислар зали ҳамда болалар майдончаси ҳам назардан четда қолмади.

Университет талабалари марказ фаолиятига доир ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.
Куннинг иккинчи ярмида эса тадбир университет мажлислар залида ўқув-семинар тарзида давом эттирилди. Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бош маслаҳатчиси Сардор Давронов талабаларга давлат хизматлари агентлиги ва унинг қуйи тизимлари ҳақида шунингдек, Давлат хизматлари марказларида аҳолига кўрсатиб келинаётган 130 дан ортиқ давлат хизматлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Бундан ташқари ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан савол, таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилди.

скачать dle 12.0


Flag Counter