Жиззахда ФҲДЁларга “30 кишилик тўй”га рози 430 жуфт ёшлардан ариза келиб тушди

Жиззахда ФҲДЁларга “30 кишилик тўй”га рози 430 жуфт ёшлардан ариза келиб тушди

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда бир қатор фаолият турлари қаторида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди. Бунда тантана ва маросимлар фақатгина фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилиши мажбурий этиб белгиланган.

Ўтган давр мобайнида Жиззах вилоятида 430 жуфт ёшлар “30 кишилик тўй” ўтказиш учун ўз ҳудудларидаги ФҲДЁ бўлимларига мурожаат қилишган.

Карантин сабабли ўтган йилга нисбатан никоҳланувчиларнинг кўрсаткичи пасайди. Лекин махсус комиссиянинг ихчам тўйлар ўтказиш юзасидан берган топишириғи ортидан энг Шароф Рашидов туманида 89 та, Ғаллаоролда 66 та та, Жиззах шаҳрида 55 та, Бахмал туманида 45 та, Зомин туманида 42 та  ариза ФҲДЁ бўлимлари томонидан қабул қилинди.

Аслида ва камхарж ва ихчам тўйлар ўтказишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Ихчам тўйлар афзалликлари ҳақида гапирарканмиз, аввало, хонадон соҳиби ва соҳибалари ўзларини ортиқча ўққа-чўққа уришмайди. Бир сўз билан айтганда, тўйдан кейин бошини қашиб, қийналишмайди. Тўйга кетадиган, дабдабабозликка сарфланадиган харажат икки ёшнинг кам-кўстини тўлдиришга бемалол етади. Энг муҳими, шу орқали камбағалликни қисқартиришга имкон яралади.

Дилноза Саидқулова – ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бош маслаҳатчиси