Фориш туман ДХМда 6 ойда 9 675 та давлат хизмати кўрсатилди

Фориш туман ДХМда 6 ойда 9 675 та давлат хизмати кўрсатилди

Карантин қоидалари кучайтирилган  бўлсада, Давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларга Республика махсус комиссияси белгилаб берган қоидалар асосида  хизмат кўрсатилмоқда.

Собир Эшматов Фориш туман ДХМга кадастр хужжатларини тўғрилаш учун мурожаат этиб келган. Аммо тиббий ниқоби бўлмаганлиги сабабли огоҳлантирилиб марказга киритилмади. Хавфсизлик биргина марказ ходимлари учун эмас балки у ерга келган фуқароларнинг ҳам саломатлигини асраш ҳисобланади.

СЭС ходимлари томонидан Собир Эшматовга тиббий ниқоб берилиб унинг ҳарорати ўлчанди. Кўрсаткич 36.4. шундан кейингина марказга кириб давлат хизматини олиш учун рухсат берилди.

Туман аҳолисини давлат хизматига бўлган эҳтиёжи кун сайин ортиб бормоқда. Жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоят аҳолисига 148 850 та хизмат кўрсатилган бўлса, шунинг 140 606 таси марказда, 8 244 таси интернет орқали амалга оширилган. 9 675 та давлат хизмати Фориш туман ДХМ ҳиссасига тўғри келади.  Марказга келган фуқароларга 9 475 та хизмат кўрсатилди. Масофавий тарзда ўзи мустақил тарзда давлат хизматидан фойдаланганлар туманда 200 тани ташкил этади.

Фуқаролардан келиб тушган энг кўп мурожаатлар бу:

    • Электрон рақамли имзо (ЭРИ)олиш- 1 172 та
    • Кадастр паспортини шакллантириш- 721 та
    • Жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш- 893 та
    • Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш- 664 та
    • СТИР ни аниқлаш- 1 971 та

Карантин қоидалари қаттиқ назоратга олинганлиги боис ДХМ ходимлари масофавий режимда иш олиб боришмоқда.

Хурматли фуқаролар ўзингизни ва яқинларингизни саломатлигига бефарқ бўлмасдан - уйда қолинг! Давлат хизматидан фойдаланиш учун my.gov.uz порталидан фойдаланинг.

Баҳром Фозилов  - Фориш туман ДХМ директори

 


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив