ДХА аралашгач...

ДХА аралашгач...

-Кам таъминланган оила сифатида имтиёзли уй-жой олишда ёрдам кўрсатишни сўраб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаевга мурожаат қилган эдим. Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ушбу мурожаатим юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди,  - дейди Жиззах шаҳри, Турон маҳалласида яшовчи С.Эшматов. - Чунки субсидияга ариза ташлаш учун ҳужжатларимни йиғишга давлат хизматлари агентлиги ходимларининг ҳуқуқий ёрдами тегди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 10-бандига кўра, ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиб, мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади ёки маълумотларни тақдим этади:

а) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

б) оила аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари;

в) белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);

г) доимий прописка жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);

д) доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);

е) Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Шунга мувофиқ, субсидия олиш истагида бўлган фуқаролар Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мустақил равишда белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдирган ҳолда электрон тарзда мурожаат қилишлари мумкин.

Ҳозиргача ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан 10 дан ортиқ фуқарога ушбу масала юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Аксарият мурожаатларнинг ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш бўйича масъул ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларда белгиланган муддатларда онлайн электрон шаклда маълумотлар бириктирилмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Бу эса, мурожаатларни белгиланган муддатда комиссия томонидан кўриб чиқилмаслигига сабаб бўлади. Шундай қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан масъул ташкилотлар, Жиззах вилоят молия, ички ишлар, соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимлигига “Қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида”ги тақдимномалар киритилди.

Бобур Олимжонов – ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи

 

 

скачать dle 12.0


Flag Counter