Ҳаёт измига қайтди, одамлар энди сарсон бўлмайди!

Ҳаёт измига қайтди, одамлар энди сарсон бўлмайди!

Ҳаёт яна ўз измига қайтмоқда. Карантин қоидаларининг юмшатилиши ортидан давлат идоралари, муассасалар, бозорлар, савдо масканлари, умумий овқатланиш шаҳобчалари ўз фаолиятини бошлади.

Шу жумладан, Давлат хизматлари марказлари ҳам. Аслида карантин даврида ҳам ДХМлар фаолиятини тўхтатмаган бўлсада, энди аввалгидек фуқароларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Мирзачўл туман ДХМ томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахсларга 8485 та хизмат кўрсатилди. Хўш мурожаатчилар аосан қандай хизматлардан фойдаланишди? Келинг статистикага назар ташлаймиз.

Туман давлат хизматлари маркази томонидан,

-  1063 та Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш;

- 327 та  Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш;

- 345 та Кадастр паспортини шакллантириш;

- 417 та Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш;

- 305 та ФХДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш;

- 466 та Жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш;

- 406 та Табиий газни ҳисобга олиш(ҳисоблагич) ускунаси қиёслашга ариза бериш;

- 162 та Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш;

-102 та 20 кВт дан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш;

- 268 та Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш;

Кўрсатилган хизматлардан, жами 698 таси тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишга тўғри келиб, шундан 261 таси янгидан, 437 таси эса қайтадан рўйхатдан ўтказилди.

Хўш, бу рақамлар нимани ифода этади? Айни пайтга келиб 143 га яқин давлат хизматлари айнан бизнинг марказлар орқали кўрсатилмоқда. Кундалик турмушда энг зарур бўлган хизматларни фуқаролар айнан битта жойдан олишмоқда. Илгаригидек идорама-идора сарсон бўлишга сабаб қолмади. Тегишли регламентларга асосан мурожаатчи ДХМга ташриф буюради ёки онлайн тартибда портла орқали ўз мурожаатини қолдиради. Давлат органлари эса тегишлилиги юзасидан зарур хизматларни уларга тақдим этади.

Дунёнинг аксарият мамлакатларидаги каби бундай хизматларнинг жорий этилаётгани, одамлар ҳаётини осонлаштиришга хизмат қилмоқда.

 

Улуғбек Рисбеков – Мирзачўл туман ДХМ директори