ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари жамоага таништирилди

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари жамоага таништирилди

Бугун Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказининг мажлислар залида ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғининг янги ўринбосари Неков Алишер Жўраевични таништириш маросими ўтказилди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи Бобур Умурзаков олиб борди ва шахсий таркибда ўзгариш бўлганлиги, шу вақтга қадар бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган Б.Назаров ДХА Сирдарё  вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосарлигига тайинланганлигини эълон қилди. Шундан сўнг Б.Назаровнинг келгуси фаолиятига муваффақият тиланди.

Эслатиб ўтамиз, А. Неков шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати