» » МТТларга электрон навбатлар 15 октябрдан йўлга қўйилди

МТТларга электрон навбатлар 15 октябрдан йўлга қўйилди

Она-оналар фарзандларининг МТТга қабул қилиниши учун навбатга туришлари ва йўлланма олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.

2020 йилнинг 15 октябридан эътиборан давлат МТТларига қабул учун талабномаларни электрон тарзда юбориш тизими қайта ишга тушади. Тизимга келиб тушган йўлланмаларга электрон генерация ёрдамида ишлов берилганидан сўнг, қўйидагиларни бажариш лозим:

  • Давлат хизматлари маркази («Ягона дарча»)да йўлланмани олиш. Талабномани my.gov.uz портали орқали юборган ота-оналар Давлат хизматлари марказига бориб ўтирмай, йўлланмани принтер орқали босиб чиқаришлари мумкин;
  • йўлланмани 15 кун давомида МТТга тақдим этиб, бола қабулини расмийлаштиришлари талаб этилади. Белгиланган 15 кун ўтгач, йўлланма муддати бекор қилинади;
  • агар МТТдаги мўлжалланган гуруҳ ҳали очилмаган бўлса, ёки эпидемиологик вазият туфайли ота-оналарнинг истаги билан бола уйда қолдирилса, у ҳолда ота-оналар болани масофавий ўқитишга ўтказилишига оид ёзма равишда хабарнома тақдим этишлари керак бўлади (мактабгача ёшдаги болалар учун қизиқарли ўқув жараёнлари Bolajon каналида эфирга узатилади). Боланинг ўрни сақланади, тўлов олинмайди.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойидан тайёрлов (6-7 ёшдаги болалар), юқори (5-6 ёшдаги болалар) гуруҳлар, 12 октябрдан эса – ўрта (4-5 ёшдаги болалар) гуруҳлар ўз фаолиятини бошлаган бўлса, ноябр ойи бошидан кичик (3-4 ёшдаги болалар) гуруҳларга болаларни қабул қилиш бошланади.

Давлат МТТлар ишини тўлақонли йўлга қўйиш учун маҳаллий депутатлар Кенгашининг ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсатлари талаб этилади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:29
Тил софлигини сақлаш – ҳар бир ўзбекнинг бурчи
14:27
Она тилимизга эҳтиром ва садоқат
14:24
Власти Швеции ввели карантинные меры из-за распространения COVID-19
14:23
Как на Android видеть кто звонит с неизвестного номера
10:40
Мактаб фаррошлари синф хоналарни йиғиштириши керак эмасми?
10:39
Алишер Навоий ордени таъсис этилади
10:37
Метро йўлаклари қўлқопларга тўлганига муносабат билдирилди
10:33
Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди
10:28
Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди
10:23
Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?
10:18
Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди
10:16
Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди
10:14
Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
09:30
Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди
11:48
Самарқанддан ўғирланган тарихий кошинлар Лондон аэропортида қўлга туширилди
11:45
РПЛ. Ёзнинг энг қиммат трансферлари. Шомуродов нечанчи ўринда?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР