Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди

Дўстлик:  1179 та туғилиш қайд этилди

Туғилиш, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш каби хизматлар буларнинг барчаси ФҲДЁ бўлимида расмийлаштирилади.  Бу органга ишингиз тушиб борсангиз бино олдидаги мурожаатчиларнинг сонини кўплигини кўрасиз. Энг қувонарлиси келганларнинг 70% туғилганликни қайд этиш гувоҳномасини олиш учун ташриф буюради.

Дўстлик туман ФҲДЁ бўлими мисолида таҳлил қиладиган бўлсак кунига энг камида у ёки бу масалада келувчилар 50-60 нафарни ташкил этади.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоят бўйича туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари томонидан жами 28 288 та туғилиш қайд этилган бўлса шундан 1 179 таси Дўстлик тумани ҳиссасига тўғри келади. Хонадонларда ўғил болалар 657 нафар, 522 нафар қиз болалар ҳисобланади.

Фарзандликка олиш каби хизмат бўйича фуқаролардан 5 та ариза келиб тушган бўлиб барчаси расмийлаштирилган. Оталикни белгилаш бўйича эса 62 та мурожаат кўриб чиқилиб оталиги қонунийлаштирилди.

Шу билан бирга янги оила қурганлар 395 нафарни ташкил этади. Тушунмовчилик, ўртадаги низолар, келиша олмаслик оқибатида туманда 30 нафар оиланинг турмуши ажрим билан якун топган.

Туманда ўлим билан боғлиқ холатларни расмийлаштириш 9 ой давомида 170 тани  ташкил этади.

Айни вақтда жамоатчи архивариуслар томонидан архивларда сақланаётган қоғоз ҳужжатларни “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига жойлаштириш ишлари кетмоқда.

Шаҳзода Муллабоева – Дўстлик туман ФҲДЁ бўлими мудираси