ДХА аралашгач...

ДХА аралашгач...

Арнасой туманида фаолият юритувчи “Чодак бўриси” МЧЖ раҳбари туман электр тармоқлари корхонаси томонидан электр таъминоти шартномаси тузилмаётганлигидан норози бўлиб, Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида қуйидаги қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

“Чодак бўриси” МЧЖга қарашли иссиқхона учун электр таъминоти шартномасини тузиш бўйича Арнасой туман электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилинган.

Мазкур мурожаатга асосан, Арнасой туман электр тармоқлари корхонаси ходими И.Ж. томонидан тўғридан-тўғри электр таъминоти шартномасини тузиш учун ҳужжатлар қабул қилиб олинган.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сон қарорининг 3-бандига кўра, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.

Мазкур қарор билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолати бўйича Арнасой туман электр таъминоти корхонаси назоратчиси И.Ж.га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилди.

Мурожаат этган  “Чодак бўриси” МЧЖ ва Арнасой туман электр тармоқлари корхонаси ўртасида ДХМ орқали электр таъминоти шартномаси тузилиб, иссиқхонаси электр тармоғига улаб берилди.

 

Бобур Олимжонов – ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи