ФҲДЁ ходимлари аттестациясига тайёргарлик кўрилмоқда

ФҲДЁ ходимлари аттестациясига тайёргарлик кўрилмоқда

Республика бўйича туман (шаҳар) ФҲДЁ ходимларининг навбатдан ташқари аттестацияси бошланган. Даставвал синовни Андижон вилояти бошлаб берган бўлса, кейинги ўринда Наманган вилояти бўлди.

Жиззах вилоятида эса аттестация 13-ноябр куни бўлиб ўтади. Шу муносабат билан ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан туман (шаҳар) ФҲДЁ органларида меҳнат қилаётган ходимларнинг билим даражасини янада ошириш мақсадида семинар ташкил этилмоқда. Бундан кўзланган мақсад республикамизда бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар ҳамда янгидан-янги чиқаётган ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини яна бир карра тушунтиришдан иборатдир. Бундан ташқари ФҲДЁ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, рақамлаштириш, ахборотлаштириш борасида ҳам бошқарма мутасаддилари томонидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

 

 

Эслатиб  ўтамиз аттестация Адлия вазирлиги ҳамда ДХА мутасаддиларидан таркиб топган махсус комиссия томонидан ўтказилмоқда.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати