Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
» » Давлат хизматлари марказлари орқали "бола пули" берилмайди!

Давлат хизматлари марказлари орқали "бола пули" берилмайди!

11 янв 2021, 14:28, Admin
0 комментариев    540 Кўрилган

Сўнгги пайтларда Давлат хизматлари марказларига "бола пули" ажратилишини сўраб мурожаат қилаётган фуқаролар сони ортмоқда.

Биз ушбу масала юзасидан тушунтириш бериб ўтмоқчимиз.

❗️Маълумки, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш масалалари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низом билан тартибга солинади.

✅ Низомга кўра:
????болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам агар оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаса, тўланади.
✅Ариза берилгандан кейин
❗️маҳаллада тузилган комиссия, ариза берилган санадан бошлаб уч кун муддатда, ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлайди.
✅Оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
- меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
- мулкий даромадлар;
- якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
- чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
- пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар;
- шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
✅Текшириш натижалари бўйича комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиш далолатномасини тузади. Тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш бўйича хулоса далолатномада кўрсатилади.
✅ Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам комиссия қарори билан тайинланади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
31 май 2020, 10:42    1 481    0
Хабарингиз бор сайтимизда вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари акс этган суратларни жойлаштириб...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив