Жиззахда 2 млн 208 мингдан ортиқ ФХДЁга тегишли ҳужжатлар рақамлаштирилди

Жиззахда 2 млн  208 мингдан ортиқ ФХДЁга тегишли ҳужжатлар рақамлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида 2021 йилнинг 1 январига қадар ФҲДЁнинг “Ягона электрон архиви ахборот тизими”да тизим  архивларида қоғоз ташувчи ҳужжатларининг электрон базаларининг шакллантириш вазифаси қўйилган. Шунга кўра, Давлат Хизматлари Агентлиги томонидан ФҲДЁ органлари архивларида қоғоз ташувчилардан сақланаётган 56 млндан ортиқ фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари рақамлаштирилди. Бундан ташқари 16 ёшга етмаган ва биометрик паспорти бўлмаган 10 млндан ортиқ шахсларга Жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамлари бириктирилди.

Бу борадаги ишлар Жиззах вилоятида ҳам жадаллик билан олиб борилди. Жами 90 нафардан иборат қўшимча архивариуслар шартнома асосида ишга қабул қилиниб вилоят бўйича ФҲДЁ бўлимларида мавжуд бўлган 2 208 053 та қоғоз ташувчи ҳужжатлар “электрон тизим”га  тўлиқ киритилди.

Туманлар кесимига тахлил қиладиган бўлсак энг кўп ҳужжатлар 329 минг 759 та Ш.Рашидов туман ФҲДЁ бўлимига тўғри келади. Ғаллаорол туман архивида 311 956 та, Зомин туманида 281 856 та, Пахтакор туманида 241 752 та, Жиззах шаҳрида 238 632, Бахмалда 221 252 та, Форишда 165 755 та, Мирзачўлда 91 779 та, Дўстлик туманида 81 119 та,  Зарбдор туман 74 488 та, Зафаробод туман 67 427 та, Арнасой туман 52 355 та, Янгиобод туман 49 923 та ҳужжат электрон базадан жой олди.

Рақамлаштиришнинг фуқароларга қандай афзаллиги бор?

Биринчидан: рақамлаштириш ишлари якунлангач давлат органлари томонидан ФҲДЁ соҳасига оид маълумотлар ва ҳужжатлар фуқаролардан эмас балки ФХДЁ ягона электрон архиви ахборот тизимидан автоматлаштирилган тартибда олинади.

Иккинчидан: ижтимоий  хизматлар ва ёрдам кўрсатиш механизмининг автоматлаштирилишига ҳамда бу жараёнда инсон омилини кескин қисқарилишига эришилади.

Учинчидан: ижтимоий хизматлар ва ёрдамни манзилли йўналтиришда ҳар хил бюрократик тўсиқларнинг бартараф этилишига эришилади.

 

Дилноза Сайдқулова  - ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бош маслаҳатчиси.