ФҲДЁ тўловлари энди шаффоф

ФҲДЁ тўловлари энди шаффоф

 Эндиликда, ФҲДЁ бўлимларида ҳам худди Давлат хизматлари марказларидаги каби фойдаланилган хизмат учун тўланган сумма ҳақида смс-хабар тўғри телефонингизга келиб тушади. Бу ҳақда ДХА Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар берди.

Ушбу қулайлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва мурожаат этувчилар томонидан кўп маротаба таклиф этилган. 

Хабарда амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади. 

СМС-хабар ҳуқуқий хизматни олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

Мазкур қулайлик, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларини олдини олади ва давлат хизматлари тизимини янада шаффоф бўлишини таъминлайди. 

Эслатиб ўтамиз, кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни мамлакатимизда мавжуд барча электрон тўлов тизимлари (Click, Payme, Upay, Paynet, Uzcard, Oson, Websum, банклар мобил тўлов иловалари ва бошқалар) орқали амалга оширишингиз мумкин.