“Маҳаллабай” ишлашнинг самараси: Бу сафар бир кунда 800 дан ортиқ фуқароларнинг масалалари ҳал этилди!

“Маҳаллабай” ишлашнинг самараси: Бу сафар бир кунда 800 дан ортиқ фуқароларнинг масалалари ҳал этилди!

Аҳоли мурожаати энди маҳаллаларда хал этилмоқда. Ҳар бир туман, энг олис аҳоли манзиллари эътибордан четда қолмайди. Сайёр автобус орқали исталган жойга етиб борамиз ва давлат хизматини кўрсатамиз.
“ДХМ-маҳалла-фуқаро” тамойили ДХАнинг бош мақсади этиб белгиланган. Мақсад, фуқароларга енгиллик яратиш шу билан бир қаторда муаммоларини тинглаб бартараф этиш.

 

 

Кеча эрта тонгдан ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Ш.Рашидов туман ДХМ ходимлари 4 та маҳалла сари отланишди. Манзил Сарайлик, Яхтанлик, Тараққиёт ва Эски Тошкентлик маҳаллалари.
Оила, уй-рўзғор ташвишлари билан овора бўлган маҳалла аҳли сайёр давлат хизматларидан унумли фойдаланишди. Шу куни 9 та давлат хизмати бўйича 82 нафар аҳолининг мурожаати ҳал қилинди.
40 нафар шахсга СТИР олиб берилди, 27 нафар бола боғчага рўйхатга қўйилди, оила қуриш остонасида турган 4 нафар фуқарога никоҳда туриш ёки турмаслиги борасида маълумотнома тақдим этилди, ФҲДЁ соҳасида бир қанча муаммо ва тўсиқларга дуч келаётган 4 нафар шахснинг масаласи ўрганилди. Бундан ташқари номида уй жойи бор ёки йўқлиги, пенсия маьлумоти, руҳий касалликлар деспансерида туриш ёки турмаслиги, сув ва газ тармоғига уланиш, солиқдан қарзи бор ёки йўқлиги борасидаги давлат хизматларига ҳам мурожаатлар бўлди.

- Ходимлар бу билан чекланиб қолмасдан уйма-уй юрган ҳолда ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам беришди, - дейди Ш.Рашидов туман давлат хизматлари маркази директори Насим Бекмуродов. - Сайёр хизматлар давомида аҳоли ўртасида хизматларни давлат хизматлари марказларига келмасдан, Ягона интерактив портал орқали электрон тарзда олиш ҳам тарғиб қилинди.
Шу куни барча туман (шаҳар) ДХМлари томонидан ташкил этилган сайёр хизматларда 808 нафар фуқароларга мактабгача таълим муассасасига фарзандини жойлаштириш, пенсия миқдорини аниқлаш, солиқ тўловчининг идентификацион рақамини олиш, Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш, кадастр паспортини шакллантириш каби хизматлар кўрсатилди. 350 дан ортиқ ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.
Алишер Неков - ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари