Маънавият - ўзликни англашдир

Маънавият - ўзликни англашдир

Ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлиги аввало халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи, энг муҳими, жамият тафаккурининг ўзгариши ва юксалиши билан узвий боғлиқдир.

Шу боисдан ҳам, ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, ён-атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил ёндаша оладиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш вазифаси истиқлол йилларида биз учун ҳал қилувчи масалага айланди.

Афсуски йиллар ўз ҳукмини ўтказиши бежиз эмас, бугунги тезкор замонда руҳиятимизда ўзгариш сезилди, ҳаётимизга интернет, телефон, турли хил ёт ғоялар, бузғунчи мафкуралар соя сола бошлади.

Бугун дунёда манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.

Бугун лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавфлардан бири бўлиб, мавжуд ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаяпти.  

Ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятимизда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.

Шунингдек, маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизимини яратиш, хусусан, ўғил-қизларни болалигиданоқ билимли ва фазилатли этиб тарбиялаш, бунинг учун мактабгача таълим муассасаларига методик ёрдам кўрсатиш муҳим.  

Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасида ҳар ҳафтанинг жума кунлари “Ҳуқуқий маънавият соатлари”ни ўтказиш йўлга қўйилган. Унда бошқарма ходимлари томонидан янги қабул қилинаётган соҳага оид ҳужжатлар, юртимизда олиб борилаётган бугунги кундаги ислоҳотлар, янгиликлар ҳамда хорижда рўй бераётган вазиятлар ҳақида батафсил ахборот бериб борилади.

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган бу каби тадбирлар тизимда фаолият юритаётган ходимлар ва ёшлар онгида салбий мафкураларга бўшлиқ қолдирмайди. Маънавий такомилга интилган инсон аввало ўзлигини англаб етади. Ўзликни англаш эса юртга фидойилик, миллатга садоқат, унинг анъаналари ва урф-одатлари, тамойилларини ҳурмат қилишнинг асосий пойдевори бўлади.

Алишер Рамазонов,

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси