Sangzor.uz / Кўчмас мулк объектларининг ҳужжатларини расмийлаштириш янада соддалаштирилди

Кўчмас мулк объектларининг ҳужжатларини расмийлаштириш янада соддалаштирилди

Эндиликда, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектлар ҳужжатларини расмийлаштириш бир мунча соддалаштирилди.

Муқаддам фуқаролар томонидан қурилиш ишлари тугалланган объектларининг ҳужжатларини расмийлаштириш учун ўртача 17-18 иш кунида амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бунда, биноларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини 10 иш кунида олиш, унга асосан объектнинг кадастр паспортини 5 иш кунида шакллантириш ва кўчмас мулк объектига оид ҳуқуқнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида давлат реестридан кўчирма 2 иш кунида берилиши белгиланган бўлса, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорига асосан, қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектлар ҳужжатларини расмийлаштиришда Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилганда, кўчмас мулк объектини фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси олиш, кўчмас мулк объектига оид ҳуқуқнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида давлат реестридан кўчирма бериш ва объектнинг кадастр паспортини шакллантириш хизматлари бирлаштирилиб, битта ариза билан расмийлаштирилиб берилиши йўлга қўйилди.

 

 Абдулатиф Абдугофуроф - Бахмал туман ДХМ ходими

 

скачать dle 12.0
20-05-2022, 21:09
Ортга қайтиш