Фуқаролар ДХМда ўзларига хизмат кўрсатишлари мумкин

Фуқаролар ДХМда ўзларига хизмат кўрсатишлари мумкин

Ҳар биримиз эрта тонгдан у ёки бу юмуш билан кўчага отланамиз. Мақсад битта мавжуд муаммони тезроқ ҳал этиш ва кўнгилни хотиржам қилиш.

Саттор Холбўтаев ҳам ўзининг масаласи сабаб Ш.Рашидов туман ДХМ га мурожаат қилиб келди.

Туман ва шаҳар аҳолисини кўплигини инобатга оладиган бўлсак марказда хизмат олувчилар талайгина шу сабабли навбатлар сони кўп.

Бундай холатларнинг олдини олиш қолаверса, аҳоли орасида онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмасини ошириш учун фуқароларга марказда бир қанча шароитлар яратиб берилган.

Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаги Саттор сингари келган мурожаатчилар учун яхши бир имконият.

- Сув ҳисоблагичимнинг қиёслаш сертификати муддати яқинлаб қолганди. Келдим қарасам навбат кўп. Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчагига ўтириб хизмат олишни хохладим. Ишлаганлигим учун кўп кутишга вақтим йўқ.

Шу ердаги малакали ходимлар менга ёрдам берди. Узоғи 20 дақиқани ичида ЯИДХП орқали хизматдан фойдаландим. Қийин эмас экан. Ҳаракат қилса бас. Шундай имконият яратилганига раҳмат айтаман” - дейди Саттор Холбўтаев.

Кўрсаткичларга назар ташлайдиган бўлсак онлайн давлат хизматларидан фойдаланишни биладиган инсонлар атиги 1% ташкил этади.

 Ташриф буюрувчи фуқаролар ўз аризаларининг жавобларини олиб кетишлари учун ҳам баъзида навбат кутишларига тўғри келади. Бундай бурчакларнинг ташкил қилиниши биринчи навбатда кутувчилар сонини кескин камайишига олиб келса, иккинчи тарафдан онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмасини аста-секин ўзлаштиришларига замин яратади.

Йил бошидан буён марказ орқали аҳолига жами 17 800 та хизмат кўрсатилган. Онлайн давлат хизматларидан фойдаланганлар сони эса атиги 345 тани ташкил этади.

Мобиль алоқа воситангиз бор бўлса My.gov.uz сайти орқали керакли хизматдан фойдаланинг. Хизмат учун тўловлар ҳам бир мунча арзонроқ.

Умид Қалқонов - Ш.Рашидов туман Адлия бўлими ДХМ ходими