Давлат хизматларини кўрсатиш тизими «Манас»да ҳам йўлга қўйилди

Давлат хизматларини кўрсатиш тизими «Манас»да ҳам йўлга қўйилди

 10 декабрь куни Жиззах вилояти, Дўстлик туманидаги «Манас» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг Жиззах филиалига қарашли «Манас» почта алоқаси боғламасининг реконструкция қилинган янги биноси тантанали равишда очилди.

Фото: «Ўзбекистон почтаси»

Мазкур бинода бир вақтнинг ўзида «Манас» ва «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳолига барча турдаги почта хизматлари билан бирга Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда 15 турдаги давлат хизматларидан ҳам фойдаланишлари учун барча имкониятлар яратилган.

Халқнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган давлат хизматларини кўрсатишнинг янгича тизими ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.

Фото: «Ўзбекистон почтаси»

Эндиликда «Обод қишлоқ» дастури доирасида қад рослаган замонавий турар жой биноларида яшовчи юртдошларимиз почта бўлимига келиб давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Аввалроқ Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги почта бўлимларида шундай хизматлар йўлга қўйилган эди.