» » Тожикистонда икки нафар мулла жинсий тажовузда айбланди (видео)

Тожикистонда икки нафар мулла жинсий тажовузда айбланди (видео)

Тожикистоннинг Мастчоҳ туманида аёл мижозларига нисбатан жинсий тажовузда гумонланиб, икки нафар «табиб» қўлга олинди, деб хабар беради «Дарё» нашри.
ИИВ матбуот хизмати томонидан тарқатилган кадрларда 35 ёшли Мирзоюсуф Нодиров ярим яланғоч ҳолда сўроқ қилингани тасвирланган.

«Менга кўплаб руҳий носоғлом инсонлар, ёш аёллар ва эркаклар бахт ва омад туморини сўраб мурожаат қилишади. Мен Қуръон оятларини ўқиганимда улар шифо топади», — дейди Нодиров.

Сюжетда таъкидланишича, у ўз туманида истиқомат қиладиган 25 ёшли аёлга тегажоғлиқ қилаётганида қўлга олинган. Нодиров бу орқали ундаги ёвуз руҳларни қувиб чиқаришни ваъда берган.


Мирзоюсуф Нодиров Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Шунингдек, 13 август куни ушбу туманда истиқомат қилувчи «Девона» лақабли мулла Раҳматулла ҳам қўлга олинган.

«У яширин камера ёрдамида қўлга тушди. Мижоз тергов билан ҳамкорлик қилиб, сеанслардан бирини камерага ёзишга рози бўлган. Видеодан кўриш мумкин, эркак аёлнинг кийимини кўтариб, унинг танасига тегина бошлаган. Раҳматулло томонлар келишувига кўра, қўйиб юборилган. У жабрланувчига 3 минг доллар миқдорида компенсация тўлаган», — дейилади хабарда.

Июль охирида ҳуқуқ-тартибот идоралари Восеъ туманида ҳам бир муллани қўлга олган эди, у бачавозликда айбланган.

44 ёшли Сулаймон Саъдиев экзорцизм билан шуғулланган: у ҳам «жинларни ҳайдаган», фақат болалардан. У ёш қизчаларни уйига алдаб олиб кириб, уларга нисбатан жинсий зўравонликлар амалга оширганини тан олган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:11
2021 йилда газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди
15:52
Фориш тумани: туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим статистикаси
15:50
Бахмал туманидаги Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросидаги ҳолат юзасидан мутасиддаларга чора кўрилади
15:07
«Sharqona lotto»да «Jackpot» суммаси 1 миллиард 260 миллион сўмдан ошди
15:06
Илон Маск жаҳоннинг иккинчи энг бой кишисига айланди
15:03
Тошкентда автобус ёниб кетди
15:02
Электрни асоссиз узган раҳбарлар иши судга чиқарилди
14:58
«Associated Press»: коронавирус сабаб Европа осмони «мусаффолашди»
14:57
Жиззахда кекса аёл 19 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди
15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР