» » Самолётни маккажўхори даласига қўндирган учувчиларга Россия қаҳрамони унвони берилди

Самолётни маккажўхори даласига қўндирган учувчиларга Россия қаҳрамони унвони берилди

Россия президенти Владимир Путин Москва вилоятида А321 йўловчи самолётини маккажўхори даласида фавқулодда қўндира олган учувчиларга Россия қаҳрамони унвонларини берди.
Путин бу ҳақда хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан йиғилишни очаётган вақтда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, самолёт сардори Дамир Юсупов ва иккинчи учувчи Георгий Мурзин Россия қаҳрамонлари унвонлари билан, экипажнинг қолган аъзолари эса “Жасорат” орденлари билан мукофотланишган.
Россия президенти бундай воқеалар камроқ юз беришига умид билдирган.

“Уралские авиалинии” авиакомпаниясининг Москвадан Симферополга учаётган самолёти Жуковский аэропортидан ҳавога кўтарилишидан кўп ўтмай балиқчи қушлар галаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда қушлар самолёт двигателига тушган. Шундан кейин учувчилар Рибинское қишлоғи яқинидаги далага қўнишга қарор қилишган. Росавиация раҳбари Александр Нерадьконинг таъкидлашича, бу ягона тўғри қарор бўлган.

Самолётда 226 йўловчи ва экипажнинг 7 аъзоси бўлган.

Лайнер ўчирилган двигателлар ва кўтарилган шассилар билан қўнишни амалга оширган. Экипаж йўловчиларни қутқарув трапи орқали эвакуация қилган. Охирги маълумотларга кўра, 76 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:11
2021 йилда газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди
15:52
Фориш тумани: туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим статистикаси
15:50
Бахмал туманидаги Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросидаги ҳолат юзасидан мутасиддаларга чора кўрилади
15:07
«Sharqona lotto»да «Jackpot» суммаси 1 миллиард 260 миллион сўмдан ошди
15:06
Илон Маск жаҳоннинг иккинчи энг бой кишисига айланди
15:03
Тошкентда автобус ёниб кетди
15:02
Электрни асоссиз узган раҳбарлар иши судга чиқарилди
14:58
«Associated Press»: коронавирус сабаб Европа осмони «мусаффолашди»
14:57
Жиззахда кекса аёл 19 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди
15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР