Британияда юзлаб вояга етмаган қизлар мажбуран турмушга узатилмоқда

Британияда юзлаб вояга етмаган қизлар мажбуран турмушга узатилмоқда

«The Intependent» хабарига кўра, Буюк Британияда ҳар йили юзлаб кичик ёшдаги қизлар мажбуран турмушга берилмоқда.

Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2017 йилда 183 киши ота-онасининг истаклари билан турмушга узатилган. Уларнинг 140 нафарини вояга етмаган қизлар ташкил этади. 2006 йилдан 2016 йилгача Англия ва Уэльсда вояга етмаганлар иштирокида 3,3 мингга яқин никоҳ тузилди, уларнинг аксарияти қизлар.

Ушбу муаммо устида иш олиб бораётган хайрия ташкилотлари маълумотига кўра, Британия қонунлари уларни етарли даражада ҳимоя қилмагани боис шундай ҳолат кузатилмоқда. Аксарият ривожланаётган мамлакатларда бу кўпинча муаммо сифатида кўрилаётган бир пайтда, Британияда вояга етмаган қизларни турмушга бериш авж олмоқда.

Кўпинча бу диний никоҳ ниқоби остида содир бўлади ва рўйхатдан ўтказилмаслиги сабаб уларнинг аниқ сонини айтиш қийин. Бундан ташқари, Буюк Британияда 16-17 ёшли қизларни «ота-оналари рухсати билан» турмушга бериш қонун билан рухсат этилади. Лекин ҳуқуқ ҳимоячилари ота-оналар фарзандларини кўп ҳолларда мажбуран турмушга беради, деб таъкидлашмоқда.

скачать dle 12.0


Flag Counter