Кличко ўзини танк остига ташлади

Кличко ўзини танк остига ташлади

Украина пойтахти ҳокими Виталий Кличко полигонда бўлиб ўтган машғулотда иштирок этди. Киев мудофаасини ишлаб чиқишга қаратилган машғулотларда шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, шунингдек, туманлар раҳбарлари қатнашди.

«Шаҳар раҳбарияти пойтахт хавфсизлиги учун жавобгардир ва ҳар қандай ҳодисага тайёр туриши керак», — деди у «Facebook»да.
Расмийлар «Десна» ҳарбий ўқув марказида ўқув машғулотларини ўтаганлар.

Тадбир пайтида Кличконинг ўзи эълон қилган видеода танк остида «ётишни» ва граната улоқтиришни ўргангани акс этган.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, бундай машқлар Киев раҳбарияти учун одатий ҳолга айланади.