Россияда хорижлик талабалар учун мамлакатга киришга рухсат берилди

Россияда хорижлик талабалар учун мамлакатга киришга рухсат берилди

Россия Вазирлар Маҳкамаси коронавирус тарқалиш кўрсаткичи нисбатан паст бўлган мамлакатлардан келган хорижлик талабаларга кундузги ўқиш жараёнига қайтишга рухсат берди. Бу ҳақда тегишли ҳужжатга асосланиб, «Известия» нашри хабар берди.

Фото: «Интерфакс»

Маълум қилинишича, талабалари киришига рухсат бериладиган мамлакатлар махсус тизим ёрдамида аниқланади. «Роспотребнадзор» ушбу рўйхатни мунтазам равишда янгилаб туради.

Қарорга кўра, талабалар Россияга келиш санасидан 10 кун олдин таҳсил оладиган таълим муассасаларини хабардор қилиши, шунингдек, уч кун олдин коронавирусга топширилган ПЗР тест-синови натижасига эга бўлиши керак. Россияга киритилганидан кейин ҳам яна бир маротаба тест-синови ўтказилади ва натижалар тайёр бўлгунча карантинда бўлиш талаб этилади.

Аввалроқ Россия чегаралари хорижлик талабалар учун очилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилгани маълум қилинган. Шунингдек, Москвада тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг COVID-19’га қарши курашиш учун яна касалхоналарга чақирилгани хабар берилганди.