Google’даги янгиланиш сабаб бутун дунёда оммабоп Android дастурлар ишламай қолди

Google’даги янгиланиш сабаб бутун дунёда оммабоп Android дастурлар ишламай қолди

Бутун дунё бўйлаб 23 мартга ўтар кечаси оммабоп дастурлар — Google, Amazon каби иловалар ишламай қолди. Бу ҳақда «Tjournal» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, оммабоп дастурларнинг глобал миқёсда ишламай қолишига Android WebWiew тизим компонентининг сўнгги янгиланиши сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, WebWiew барча сўнгги моделдаги смартфонлар ичига олдиндан ўрнатиладиган хизмат дастури бўлиб, веб-саҳифаларни илова ичида намойиш қилиш учун жавобгар ҳисобланади. Google мунтазам равишда ушбу хизматга оид янгиланишларни амалга оширади, аммо сўнгги версияда янгиланиш билан боғлиқ хатолик юз берган.

Кейинчалик Google WebWiew’нинг ишдан чиқиши содир бўлган муаммонинг сабаби эканлигини тан олган. Шундан сўнг компания хатолик кузатилган компонентни фавқулодда тузатиш билан қайта юклаган, аммо бу фақат янгиланишлар автоматик равишда амалга ошириладиган телефонлардагина муаммони ҳал қилган. Қолган фойдаланувчиларга эса WebWiew’ни қўлда янгилаш тавсия этилган.

Аввалроқ Facebook ҳамда унга тегишли хизматлар бутун дунё бўйлаб ишламай қолгани маълум қилинган. Шунингдек, Instagram веб-версияси бутун дунё бўйлаб ишламай қолгани ҳақида хабар берилганди.

скачать dle 12.0


Flag Counter