» » Хонанда Билли Айлишнинг янги имижи акс этган сурати Instagram’да рекорд даражада лайк тўплади

Хонанда Билли Айлишнинг янги имижи акс этган сурати Instagram’да рекорд даражада лайк тўплади

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Сочлари сариқ рангга бўялган америкалик қўшиқчи Билли Айлишнинг сурати Instagram’да пайдо бўлиши билан 6 дақиқа ичида рекорд даражада миллион лайк йиғди. У ижтимоий тармоқдаги энг машҳур тўртта постга кирди, деб ёзади Esquire.

«Мени чимчилаб қўйинг», — деб изоҳ ёзган Айлиш янги соч турмагида тушган суратга. Кейинроқ «сариқ соч» ва «хайр, яшил» дея изоҳ қолдирган. Соч турмаги ҳақида жойлаштирилган янги пост 19,4 миллион лайк тўплаган ва уларнинг сони ўсишда давом этмоқда. Хонанда 2019 йил июль ойида сочининг илдизи яшил рангга бўялган биринчи сурати билан бўлишган эди.

Instagram’даги энг машҳур 5 та пост:

  • тухум сурати — 54,9 миллион лайк;
  • 2018 йилда отиб ўлдирилган рэпер XXXTentacion’нинг сўнгги пости — 23,8 миллион лайк;
  • Криштиану Роналдунинг аргентиналик афсона Диего Марадона билан тушган сурати — 19,8 миллион лайк;
  • Билли Айлишнинг янги соч турмагида тушган сурати — 19,4 миллион лайк;
  • Актёр Чедвик Боузман ўлими ҳақидаги хабар — 19,1 миллион лайк.


2020 йилнинг декабрь ойида Айлиш ўз мухлисларидан «сочининг устидан кулишни бас қилишини» илтимос қилган. Шунингдек, «Бир оз хиралашган дунё» ҳужжатли фильми тақдимотидан кейин сочини ўзгартиришга ваъда берган.

«Ҳужжатли фильм намойишидан кейин сочимнинг рангини бўяйман. Бу бир даврнинг якуни бўлади. Аммо янгисини бераман», — деган эди хонанда. Маълум бўлишича, хонанда 6 ҳафта мобайнида сочининг рангини ўзгартирган. 2021 йил 14 март куни бўлиб ўтган 63-«Грэмми» тақдирлаш маросимида махсус парик кийган.

Эслатиб ўтамиз, «Йил таронаси» номинациясида Билли Айлиш «Everything I Wanted» таронаси билан ғолиб бўлди. Шунингдек, ижрочининг Жеймс Бонд ҳақидаги «Ўлишнинг вақти эмас» фильми учун куйлаган «No Time to Die» ижроси «Энг яхши саундтрек» номинациясида мукофотга лойиқ деб топилди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:20
Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ишчи гуруҳи билан Жиззах вилоятида бўлди
10:38
Маҳалла олий таълим кўмагида “маданият ўчоғига” айланади
15:32
Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси ўтказилди
11:46
Бугун яшанг, эртага эмас
10:16
Журналистлар 1 ҳафта ичида экологик муаммоларни ёритиш бўйича малака оширади
08:52
Сурхондарёда ҳамширанинг хатоси сабаб 7 синф қиз фалаж бўлиб қолди
08:50
Расул Кушербаев: "Жияним очиқ чуқурчасига тушиб кетиб, ифлос сувдан вафот этган"
08:46
ЕЧЛ. «Реал» ва «Манчестер Сити» яримфиналда, «Ливерпуль» мусобақа билан хайрлашди
08:43
Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш
08:42
Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео)
22:37
Бугун ЕЧЛнинг навбатдаги ярим финалчилари номи аниқланади
22:36
“Ювентус”: Роналду ўрнига келадиган юлдуз номи маълум бўлди
22:35
Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди
22:33
ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади
22:31
Йўлда қуш фожиага сабаб бўлди
22:29
Пойтахтимиз Ўзбекистон пойтахтига ўхшасин-да!
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР