Россиялик сапёрлар 400 кг портловчи модда ёрдамида музни портлатди (видео)

Россиялик сапёрлар 400 кг портловчи модда ёрдамида музни портлатди (видео)

Челябинск вилоятида Марказий ҳарбий округ сапёрлари Сим дарёсидаги музни портлатди. Портлаш жараёни тасирланган видео Россия Мудофаа вазирлигининг YouTube’даги каналига жойланган.

Видео остидаги изоҳда ёзилишича, портлатиш ишлари дарёнинг музлар тиқилиб қолиши мумкин бўлган ҳудудида амалга оширилган. Бу каби амаллар Ачинск шаҳарчасини сув босмаслигига ёрдам беради. Ҳозирда ушбу ҳудудда 30 мингга яқин фуқаро истиқомат қилиб келади.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Марказий ҳарбий округда инженер разведка ишлари, муз тиқилишларини бартараф этиш, кўприклар ва гидротехник иншоотларни ҳимоялаш, сув тошқинларида одамларни қутқаришга 30 дан ортиқ муҳандис-сапёрлар жамоаси тайёрланган.