Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой

Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой

Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган Европадаги ёдгорликлар ва маданий мерос объектлари рўйхатида еттита жой қайд этилди.

Бу ҳақда маданий мерос ва атроф-муҳитни тарғиб қилувчи ва ҳимоя қиладиган Europa Nostra ташкилоти хабар бермоқда. Унинг йиллик рейтинги бугунги кунда энг заиф объектларни ўз ичига олади.

Улар Кантабриядаги (Испания) Сан-Хуан-де-Сокуэва черкови ва скит, Тиролдаги (Австрия) Ахензея темир йўли, Загребдаги (Хорватия) Мирога мозори, Эгей денгизидаги (Греция) бешта орол, Веронадаги (Италия) Жусти боғи, Скопьедаги (Шимолий Македония) марказий почта бўлими ва Косоводаги Дечан монастири.

Уларнинг аксарияти эскириб, шарти кетиб, парти қолган.