Қизча тасвирланган сурат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйди

Қизча тасвирланган сурат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйди

Reddit ижтимоий тармоғида MK24ever ники остидаги фойдаланувчи томонидан эълон қилинган қизнинг сурати вирус каби тарқалди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Суратда қиз танасининг тепа қисми аниқ кўриниб турибди, пастки қисми эса йўқ. Бир қарашда унинг бир қисми фотошоп ёрдамида ўчириб ташлангандек, бироқ сурат муаллифининг маълум қилишича, аслида бундай эмас. Тасвир ҳозирга қадар 69 минг лайк ва минглаб изоҳ йиққан.

Айримлар қизча атроф-муҳитдаги элементлар рангига ўхшаш кўйлакни кийиб олган деб тахмин қилмоқда. Баъзиларнинг фикрича, қизалоқ жуда чуқур ўрага туриб олган ва шу сабабли унинг пастки қисми кўринмаяпти.

Жумбоқнинг жавоби бошқача бўлиб чиқди. Яхшилар эътибор қаратилса, қизнинг тирсаги тош деворга суянган, шу билан бирга, унинг танасини пастки қисми девор ортида. Деворни йўлдан ажратиш қийинлиги сабаб у чуқурликда тургандек кўриниш касб этган.

Аслида ҳар қандай оптик иллюзия — кўриш қобилиятининг хатоси ҳисобланади. Бу инсон кўзлари, аниқроғи, мияни алдаш осонлигидан далолат беради.