Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди


Гутерришни иккинчи муддатга тайинлаш тўғрисидаги резолюция бир овоздан қабул қилинди. 

БМТ бош ассамблеяси Антониу Гутерришни иккинчи муддатга ташкилотнинг бош котиби этиб тайинлади. Бу ҳақда БМТ бош ассамблеяси 75-сессияси раиси Вулқон Бўзқир маълум қилди.

"Антониу Гутерришни 2022 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача иккинчи муддатга БМТ бош котиби деб эълон қиламан", - деди у.
 
Гутерришни иккинчи муддатга тайинлаш тўғрисидаги резолюция бир овоздан қабул қилинди. 
 
Гутерриш БМТ бош котиблигига ягона номзод бўлди. Аввалроқ уни ташкилотнинг хавфсизлик кенгаши қўллаб-қувватлаганди.

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг