Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади

Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади

Россия Очиқ осмон шартномасидан 2021 йил 18 декабрда чиқади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда шартномага аъзо давлатларга хабарнома юборди.

"Россия Федерацияси томонидан очиқ осмон тўғрисидаги шартномани денонсация қилиш тўғрисида"ги қонун ва Россия Федерацияси ҳукуматининг Очиқ осмон тўғрисидаги шартномага қатнашувчи давлатлар гуруҳидан чиқиш тўғрисидаги буйруғи 2021 йил 18 июнда кучга кирди. Шу муносабат билан Россия Венгрия ва Канадага ҳамда бошқа иштирокчи давлатларга хабарномалар юборди.

Очиқ осмон шартномасининг қулаши учун барча жавобгарликни АҚШ ташқи ишлар вазирлиги Россия зиммасига юклади, деб ёзади РИА Новости. Россия шартнома тарафларидан битимдан чиқиш оқибатларини кўриб чиқиш учун имкон қадар тезроқ конференция чақиришни сўради.

Сергей Лавров ҳамкасби Владимир Макей билан очиқ осмон келишувини муҳокама қилди. У БелоруссияниОчиқ осмон шартномаси бўйича кейинги қадамлар тўғрисида қарор қабул қилишга чақирди.

скачать dle 12.0


Flag Counter