Дунёнинг энг бой одами рекорд даражада бойиб кетди

Дунёнинг энг бой одами рекорд даражада бойиб кетди

                                                               Фото: «Nedvigimost-i-financi.ru»
Дунёнинг энг бой одами янада бойиб кетди. Amazon корпорацияси асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 211 миллиард долларга етди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Пентагон компания рақиби Microsoft корпорацияси билан булутли ҳисоблаш шартномасини бекор қилганини эълон қилганидан кейин Amazon акциялари 4,7 фоизга кўтарилди. Bloomberg миллиардерлар Индекси маълумотларига кўра, Безоснинг бойлиги 8,4 миллиард долларга кўпайган.

Aввалроқ Tesla раҳбари Илон Маск ушбу рекорд кўрсаткичга яқинлашаётган эди. Январь ойида унинг бойлиги 210 миллиард долларга баҳоланганди. У дунёнинг энг бой одамлари рейтингида Безос билан тез-тез жой алмашиб туришибди, дастлабки икки ўрин уларга тегишли.

Aммо март ойининг ўрталаридан бери ажрашган миллиардер шоҳсупани ҳеч кимга бермай келяпти. Шу вақт ичида Amazon акциялари қарийб 20 фоизга қимматлашди.

Маскнинг маблағи ҳозирги кунда 180,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. Франциялик тадбиркор Бернар Aрно 168,5 миллиард доллар билан учинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта бошида Жефф Безос 27 йиллик раҳбарликдан сўнг Amazon компаниясининг бош директори лавозимини тарк этди. Тез орада у 82 ёшли аёл билан космосга учади.