» » Қозоғистонда камбағал одам Lexus’да ёрдам сўраб келди

Қозоғистонда камбағал одам Lexus’да ёрдам сўраб келди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида камбағал одам Lexus’да ўз боласи учун хайрия ёрдамини сўраб келди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Эркак «Павлодар меҳрибонлари клуби» жамоат фонди иштирокчиларига мурожаат қилган. Бу ҳақда волонтёрлар ўзларининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилган. Клуб иштирокчиларининг сўзларига кўра, бу йили уларга болаларини мактабга тайёрлашда қийинчиликка дуч келган қарийб 300 та оила ёрдам сўраб мурожаат қилган.

«Биз бу оилаларни яхши биламиз. Улар ҳақиқатдан ҳам моддий жиҳатдан қийналган. Хайрия мактаб папкаларини бериш учун бир кунни белгиладик. Уларни шахсан ота-оналарнинг қўлларига топширдик. Клубда бир нечта мактаб буюмлари тўплами қолди. Уларни ижтимоий ўқитувчилар берган заҳира рўйхатидаги кам таъминланган оилаларга беришга қарор қилдик», — деган ташкилот иштирокчилари.

Боласи кам таъминланган болалар рўйхатида бўлган оиладан бўлган эркак волонтёрларга ёрдам сўраб келган. Маълумотномага кўра, бу оиладаги эр-хотин 25 минг тенге (65 доллар) ва 31 минг тенге (80 доллар)ойлик олади. Оила кам таъминланган ва кўп фарзандли.

«Бироқ, кейинчалик маълум бўлишича, бу оила бошлиғи Lexus’нинг энг сўнги русумида юради, ўзлари эса сифатли хусусий уйда яшайди. Биз бунга шахсан ишонч ҳосил қилдик. Бизнинг сўзларимиз далиллар билан исботланган. Қимматбаҳо машинага хайрия канцелярия буюмларини жойлашга ҳам уялмади», — деб ёзган волонтёрлар.

Уларнинг таъкидлашича, ота-оналарнинг бу ҳаракати уларнинг кўнглини совутди. Чунки бу нарсалар ҳақиқатгдан ҳам муҳтож оилага берилиши мумкин эди

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
08:54
Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди
08:53
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди
08:49
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
08:48
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади
08:47
Турмада жазо ўтаган шахс террористик ташкилот тарафдори эканлиги аниқланди
08:45
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди
08:31
«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
12:01
Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди
11:59
«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Бош прокуратура
11:55
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
11:52
Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?
11:49
Саида Мирзиёева: «Жамиятимиз «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун оғир бадал тўлаяпти»
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР